«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» да ишлаш

 15-бўлим

Дастурда иш ҳақи ҳисоби

Ишга қабул қилиш буйруғини тузиш.

Ишга қабул қилиш ва ходимни ишдан бўшатиш бўйруғи.
Бунинг учун иш ҳақи ёрлиғидан ишга қабул қилиш тугмасини босганда, “Ишга қабул қилиш” журнали очамиз ва “Янги элемент қўшиш” тугмачасини босамиз.

Очилган ойнанинг “Асосий” қисми тўлдирилади.

Тартиб рақами  автоматик тарзда тулдирилади
Санаси қўлда киритилади
Ходим “Ходим” маълумотномасидан танланади.
Бўлинмаси  маълумотномага кириб ташкил этилади ва танланади
Лавозими маълумотномадан танланади
Иш вақти  графиги танланган лавозим бўйича автоматик тарзда тўлдирилади
Ставкаси ставка миқдори қўлда киритилади.
Шархлар  фойдаланувчининг ихтиёрига кўра тўлдирилади

Асосий 15-1

Асосий 15-2

“Ҳисоб-китоб тури” ёрлиғида амалдаги ҳисоблаш ва ушланмалар автоматик тарзда қўйилган.Асосий 15-3

Асосий 15-4

Зарур ҳолатларда қайсидир бирор ҳисоблаш турини ўчириш мумкин. Масалан; Касаба уюшмасига 1% ажратмани ўчириш учун “Ҳақиқатда” устунида “Йўқ” деб белгилаймиз.
Керакли маълумотлар тўлдирилгандан сўнг “Сақлаш” ва “ОК” тугмалари босилади. Ҳужжатга бухгалтерия ўтказмаси берилмайди.
Энди ходимни ишдан бўшатишни кўриб чиқамиз. Буни “Ҳужжатлар” менюсига кириб, “Шартноманинг тўхтатилиши” ҳужжати орқали қилиш мумкин.
Шартноманинг тўхтатилиши. Ушбу ҳужжат иш ҳақи ҳисоблаш ҳужжатида ходимнинг бўшатилганлигини кўрсатади.
Навбатдаги қисмни тўлдирамиз
Ҳужжат санаси танланади яъни, ходимни бўшатиш санаси.
Ходим – бўшатилиши лозим бўлган ходим танланади.
Қабул тўғрисида бўйруқ қисмида – рўйхат ичидан ишга қабул қилиш тўғрисидаги бўйруқ танланади. Қолган қисмлар автоматик тарзда тўлдирилади ва ”ОК” буйруғи босилади.Асосий 15-5

Асосий 15-6

Ходимни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги барча маълумотлар табель кунларини тўлдиришда кўринади.