Афзалликлар

Нега айнан бизни танлашади?
Бизни қуйидаги афзалликлар учун танлашади:

1.Компаниянинг ишончлилиги ва қонунчиликка жиддий риоя этиш

Биз миллий дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар рўйхатига кирамиз. Бизда юқори малакали мутахассислар жамоаси мужассамлашган. Асосийси эса — биз бу соҳада кўп вақтдан бери фаолият юритамиз, катта тажрибага эгамиз ва доимо ривожланиш йўлида ўз устимизда ишлаймиз. Қонунчиликка жиддий риоя этиш, бизнинг асосий ҳамкоримиз — «Norma» ахборот қидирув тизимининг яратувчиси «Norma Hamkor» билан ҳамкорлигимизни таъминлайди.

2. Дастурдан фойдаланишни бошлашдаги ёрдам

Дастурдан фойдаланишни бошлашдаги ёрдам — бизнинг эътиборли қўллаб-қувватлаш ҳизматимиз дастурни созлашга, бошқа дастурлар ва ташқи манбаалардаги маълумотларни ўтказиб беришга, қолдиқларни шакллантириб олиш ва маълумотномаларни тўлдиришга ёрдам беради. Бу эса вақтингизнинг тежалиши демакдир.

3. Бепул ўқув курслари

Дастурни сотиб олгандан сўнг 1 ой давомида дастурда ишлашни ўрганиш учун бепул ўқув курслари бор — бу эса 100 000 сўмлик совға дегани! Ундан ҳам кўпроқ билимларга эга бўлишни истасангиз биз сизнинг ҳизматингизга тайёрмиз.

4. Энг эътиборли қўллаб-қувватлаш хизмати

Энг эътиборли қўллаб-қувватлаш хизмати сизга нафақат бизнинг дастур бўйича, балки бухгалтерлик ҳисобини олиб боришда ҳам доим ёрдам кўрсатишга тайёр. Ушбу хизмат билан дастурнинг ичидаги тайёр мулоқот тизими ёрдамида боғланиш мумкин. Бунақаси ҳеч кимда йўқ! Биз сиз кутгандан ҳам кўпроғини қилишга ваъда берамиз!

5. Интернет орқали бепул ва тезкор янгиланиш

Интернет орқали тезкор янгиланиш натижасида дастурчини чақириш ва ишлаб чиқарувчи офисига телефон қилиш зарурати йўқолади. Автоматик тарздаги тўлиқ янгиланиш, бир дона «Янгилаш» тугмаси орқали амалга оширилади. Энг асосийси йил давомида дастурнинг бепул янгиланиб борилишидир! Қонунчиликдаги барча янгиликларни ўз вақтида инобатга олиш мақсадида, сиз учун дастур функционалининг ҳар чорак янгиланиши ва тезкор янгликларни инобатга олиш каби ҳаракатлар амалга оширилиб келмоқда. Ўзгартиришлар учун бошқа тўлаш шарт эмас! Кун давомида ва фақат бизда.

Prostota_i_legkost_ispolzovaniya

6. Фойдаланишда қулай ва осон

Содда ва қулай. Кераксиз бўлган барча қисмларни олиб ташлаб, айни сизни ишингиз учун зарур бўлган дастур қисмларини сизга яқинроқ жойлаштиришга муваффақ бўлдик. Биз вазифаларни алоҳида иш жойларга тақсимладик. Кейинчалик эса, сизнинг ишингизда зерикарли ва қайта такрорланувчи операцияларни камайтириш мақсадида ва яқинларингиз учун кўпроқ вақт ажратишингиз учун, биз дастурни янада соддалаштиришга ҳаракат қиламиз. Бу бухгалтерлик ҳисобига ўзгача нигоҳ демакдир!

 7. Супер-нарх

Бизнинг махсулотни сотиб олар экансиз, дастурнинг сифати, янгиланишларни юклаш, тренингла ва дастлабги ёрдамни ўз зиммамизга оламиз.  Супер-нарх – сиз учун ишлаб чиқилган энг оптимал таклифдир. Энди ҳеч қандай ортиқча ойлик тўловларсиз! Барча хизматлар бошланғич нархга киритилган.

8. Ўзбек ва рус тиллардаги интерфейсда ишлаш имконияти

Энди сиз дастурда рус ва ўзбек тиллик интерфейсда ишлашингиз мумкин. Ўзингизга қулай тилда иш олиб боринг.

9. Танишиш учун бепул версия

Бугуннинг ўзида бизнинг сайтдан синов дастурини бепул юклаб олинг. Дастурнинг барча функционалидан фойдаланиб кўринг. Агарда дастур сизга тўғри келса, шундагина лицензияни сотиб олинг.

10.  Лицензияга эга дастур

Лицензияга эга дастур ноқонуний дастурий таъминотдан фойдаланиш натижасида келиб чиқувчи техник ва юридик хавфларни камайтиради. Нолицензион дастурдан фойдаланиш эртами кечми текширувлардаги интизомий, маъмурий жазоларга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга бу ишлаб чиқарувчининг сифатли маҳсулот ёки ҳизматни тақдим этиши учун расмий кафолатидир.

 

Programma_loyalnosti_1UZ

11. Бонуслар!

Энг яхши ўқитувчилардан бепул семинарлар, «Gorod Skidok»дан дисконт карталари, чегирмалар, совғалар ва бошқалар, бизнинг дастуримизни сотиб олиш ва унда ишлаш жараёнини янада ёқимли, фойдали ва албатта ҳиссиётларга бой бўлишини таъминлайди.

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан богланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish