«1UZ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ. АСОСИЙ» БЎЙИЧА АМАЛИЙ ДАРСЛАР

 «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» харид қилиб олиш, ундан самарали фойдалана олиш дегани эмас. Энг аввало ишни нимадан бошлаш керак, деган савол туғилади. Ушбу саҳифа сизга дастурда иш бошлашнинг аниқ ва равшан кўрсатмаларини беради.

 «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» амалий дарси дастурда ишлашни ўрганишни, ўз малакасини оширишни олдига мақсад қилиб қўйган ҳар бир фойдаланувчи учун мўлжалланган бўлиб, сизнинг замон билан ҳамқадам бўлишингизда кўмакдош бўлади.

 Саҳифамиз орқали сиз қадамба қадам «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» ни ўзлаштириб олишингиз мумкин. Савол, таклиф ва мулохазалар юзага келган ҳолатларда, сиз уларни бизнинг форумимиз ёки facebook даги саҳифамизда қолдириб муҳокама қилишингиз ҳамда info@1uz.uz почта манзилимизга мактуб орқали юборишингиз мумкин.

 Дастурда ишлаш жараёнини сиз учун янада қулайроқ қилишдан мамнунмиз!

Биз хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланамиз. Мижозларга ҳисоб-китоб фактурасини, далолатнома билан тақдим этишимиз керак. Бундай ҳужжат дастурда борми?

Бизнинг корхона,  ходимларнинг аванс миқдорини пластик карточкага ўтказади. «Пластикка тўловлар» хужжатида  аванс миқдори автоматик тарзда қандай чиқишини билолмай турибмиз.

Улгуржи омбордаги товарларни, дўконга ўз нархидан, камайтирилган  нархларда, қандай ўтказиш мумкин?

1UZ Асосий дастурида иш хақини қандай ҳисоблашни кўрсатиб берсангиз?

1UZ Асосий дастурида Асосий воситаларни 1 январь 2017 йил ҳолатига қайта баҳолаш қандай ўтказилади?

Корхонанинг устав фонди 2 000 000 сўм белгиланди.Таъсисчининг  устав  улуши  1 300 000 сўм пул микдорида, 700 000 сўм  асосий восита орқали киритиш белгиланган, дастурда бу операцияни қандай акс эттириш мумкин

    Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

    Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

    Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан боғланиш)

    Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз

    [/section]

    Yuqoriga qaytish